Линклар

logo-print

Бағдодда ҳарбийга чақирилганларга ҳужум қилинди


Бағдод марказидаги ҳарбий қисмга қилинган ҳужум оқибатида, армияга ёзилгани келган ўнлаб одам ҳалок бўлди, юздан ортиғи жароҳатланди.

Мамлакат ҳарбийларига кўра, 39 одам ўлган, 57 киши жароҳатланган. Аммо, мамлакат расмий идоралари вакилларидан олинган маълумотларга кўра, қурбон бўлганлар сони 50 дан ортиқ, жароҳатланганлар эса юз нафардан ортади.

Жароҳатланган бўлғуси аскарлардан бири Солиҳ Азиз Бағдоддаги шифохонада Рейтерс агентлигига берган интервьюсида, воқеа ҳақида гапириб берди:

- Биз "Ал Мийдан" ҳудудида турган эдик ва офицерлар бизни ҳарбийга чақирилганлар рўйхатига киритаётган эди. Шу пайт бомба портлади".

Бу ҳужум АҚШ ҳарбийлари амалиётлари расман якунига етказилаётган жорий ойда содир этилган энг ҳалокатли ҳужумлардан бири сифатида қайд этилмоқда.
XS
SM
MD
LG