Линклар

Эронда АҚШ да ишлаб чиқарилган ҳужумчи самолёт қулади


Эронда Ф 4 русумли АҚШ да ишлаб чиқарилган ҳужумчи самолёт ҳалокатга учради.

“Меҳр” хабар агентлигига кўра, самолётни бошқарган икки учувчи катапульта қилишга улгурган ва жароҳатлар билан ҳалокат рўй бўлган Бушеҳр шаҳридаги шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда Бушеҳр вилояти расмийси Ғулом Ризо Каштгар маълум қилди.

Бушеҳр Эрондаги энг йирик атом заводи қурилаётган шаҳардир ва маълумотларга кўра, бу заводнинг 21 август куни ишга туширилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG