Линклар

logo-print

Колумбияда мўъжиза ўлароқ, баҳоланаётган авиаҳалокат содир бўлди


Колумбияда бортида 130 йўловчи ва экипаж аъзолари бўлган Boeing 737 русумли самолёт қулаб тушди ҳамда бортидаги йўловчилардан фақат бири қурбон бўлди, қолганларнинг ҳаммаси омон қолди.

Хабарларга қараганда, мамлакатдаги Сан-Андрес курорт шаҳрининг соҳилбўйи аэропортига қуниш чоғида самолётни яшин урган. Моҳир учувчи шунга қарамай аэропортга қўнишга муваффақ бўлган ва қўнган пайтда самолёт бир неча бўлакка бўлиниб кетган.

Фожеа кўлами шунчалик даҳшатли эканига қарамай йўловчиларнинг кўпчилиги енгил жароҳат билан омон қолди. Фақат беш одам оғир жароҳат олгани ва бир аёл юрак хуружидан вафот этгани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG