Линклар

АҚШда демократ сенатор Ground Zeroда масжид қурилишига қарши чиқди


АҚШ Демократлар партиясининг Сенатдаги таниқли вакили Ҳарри Рейд президент Барак Обаманинг Ню Йорк шаҳрида 11 сентябр қўпорувчилик амалиёти содир этилган ҳудуд яқинида масжид қуриш лойиҳасини қувватлаганига эътироз билдирди.

Ҳарри Рейд гарчи диний ҳақ-ҳуқуқлар мамлакат конституцияси билан ҳимояланса-да, бу масжид “бошқа бир жойда” қурилиши шарт, деб ҳисобламоқда.

Ню Йорк шаҳридаги Ground Zero — 2001 йил 11 сентябр ҳужуми амалга оширилган жойга яқин ҳудудда янги ислом маданият маркази ва унинг ичида масжид қуриш лойиҳасини танқид қилаётганлар бу лойиҳа Исломий экстремистлар содир этган жиноятда яқинларини йўқотган фуқароларга нисбатан эътиборсизлик бўлади, деб қаршилик билдирмоқда.

13 август куни қилган чиқишида президент Обама бу ерда барпо этилган масжид, аксинча, қурбон бўлганларнинг хотирасини улуғлаши ҳамда америкаликлар учун диний ҳақ-ҳуқуқлар қанчалик қадрли эканини намойиш қилишини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG