Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:06

Ўзбекистонлик қирғизистонликни калтаклаганликда айбланмоқда.


Волгоград яқинидаги Волжский шаҳарчасида Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ўртасида муштлашув рўй берди. Жанжал оқибатида қирғизистонлик меҳнат муҳожири оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди.

Волгоград ИИБси матбуот хизмати хабарига кўра, 16 август куни, эрталабки 9:30 ларда “Здоровье” дала ҳовли участкасидан оғир тан жароҳарларни олган Қирғизистон фуқароси шифохонага олиб кетилган.

Оғир тан жароҳатларини етказганликда айбланиб 42 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

Айбланувчи дарҳақиқат жанжал оқибатида Қирғизистон фуқаросини калтаклаганига иқрор бўлди.

Россия Жиноят Кодексининг 111 моддаси “Соғлиққа оғир зиён етказиш” юзасидан жиноий иш қўзғатилди.


XS
SM
MD
LG