Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:22

Нурчиларнинг навбатдагиларига ҳукм ўқилди


Тошкентдаги маҳкама нурчиликда айбланаётган ўзбекистонликлар устидан ўтказилаётган ўнлаб судловларнинг навбатдагисидир.
Тошкентдаги маҳкама нурчиликда айбланаётган ўзбекистонликлар устидан ўтказилаётган ўнлаб судловларнинг навбатдагисидир.

Тошкентда нурчиликда айбланаётган тўққиз киши устидан навбатдаги маҳкама якунланди. Судланувчилардан уч нафари беш йилга озодликдан махрум этилди. Қолгани йирик миқдорда жаримага тортилди. Маҳкама ҳақида Озодликка Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов гапириб берди.


- Кеча Тошкент вилояти судида суд ҳукми ўқилди. Нурчиликда айбланган тўққизтадан учтасига беш йилдан қамоқ жазоси берилди. Қолган олтитасига энг кам иш ҳақининг 70 баробари миқдорида жарима қўйилди. Бу 3 миллион 164 минг бўлади.

Озодлик: Уларга нисбатан конкрет қанақа айбловлар қўйилди?

- Учтасига 244-модданинг иккинчи прими (Диний экстремистик¸ сепаратистик¸ фундаменталистик ëки ëки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш¸ уларга раҳбарлик қилиш¸ уларда иштирок этиш – таҳр.) қўйилди. Қолганлари 216-модда (Ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ëки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш ëки уларнинг фаолиятини тиклаш¸ шунингдек бундай бирлашмалар ëки ташкилотлар фаолиятида фаол қатнашиш – таҳр.) билан айбланди.

Озодлик: Қўйилган айблар маҳкамада нақадар исботини топди?

- Исботи топилмаган албатта. Ҳеч қанақа исботи топилмаган. Лекин булар нимагадир халқдан¸ президентдан кечирим сўрашди барибир. Бунинг сабабларини ҳам билиб бўлмади. Нимагаки булардан ҳеч қандай айб топа олишмади суд жараëнида. Менимча¸ буларни терговчилар “шунақа демасанг бўлмайди” деб тайинлаган бўлса керак. Балки адвокатлар шунақа дегандир. Буларнинг ҳозир апелляция қилиш нимасини гаплашдик. Адвокатларнинг гапи бўйича¸ булар апелляцияга берамиз дейишди. Энди нима бўлишини вақт кўрсатади.
XS
SM
MD
LG