Линклар

Бразилияда Германиядан келтирилган чиқиндилар қўлга тушди


Бразилия расмийлари “Rio Grande” портида Германиядан ноқонуний равишда чиқиндилар келтирилганини аниқлади.

Декларация ҳужжатида эса чиқиндилар ўрнига қонуний импорт моллари деб ёзилган.

Бразилиянинг Атроф-муҳит ва қайта тикланувчан табиий ресурслар институти ҳужжатда "қайта ишлаб, кейин Бразилияда сотиладиган пластиклар" деб расмийлаштирилган бўлса ҳам Гамбург шаҳридан кемада келтирилган контейнерларда 22 тонна маиший чиқиндилар бўлганини билдирди.

Бразилия расмийлари юкни Германияга қайтариб юбориш учун 10 кун мухлат берди.
XS
SM
MD
LG