Линклар

logo-print

Нефт нархи кўтарилди


Дунё бозорида беш кун кетма-кет арзонлаган нефтнинг нархи ниҳоят 17 август куни 53 сентга кўтарилиб, бир баррел нефт 75 доллар 77 сентни ташкил қилди.

Европада нефт нархи 1 доллар 30 сентга кўтарилиб, бир баррел нефт 76 доллар 93 сентга етди.

Нефт нархи ошгани АҚШдаги йирик ширкатлар даромади ва саноат ишлаб чиқариши ҳажми кўпайгани билан изоҳланмоқда.

Сўнгги статистик маълумотларга кўра, июл ойида АҚШда саноат соҳасида ишлаб чиқариш суръати мутахассислар тахмин қилганидан икки баробар юқори бўлган.
XS
SM
MD
LG