Линклар

logo-print

Ироқ пойтахтидаги портлашда ўнлаб одам нобуд бўлди


Бағдоддаги ҳарбий хизматга сафарбарлик марказида худкуш ҳужум амалга оширилгани оқибатида армияга ёлланиш учун келган 58 киши нобуд бўлди, 123 нафари жароҳатланди.

Худкуш ҳужум пайтида яраланганлардан бири Солиҳ Азиз Бағдоддаги касалхонада Ройтер ахборот агентлиги мухбирига портлаш ҳақида қуйидагиларни айтди:

- Биз "Ал Мийдан" ҳудудида турган эдик. Зобитлар бизни ҳарбий хизматга чақирилганлар рўйхатига ёзаётган пайтда бомба портлади, деди Бағдоддаги ҳужум пайтида яраланган Солиҳ Азиз.

Бу ҳужум Ироқда АҚШ ҳарбийларининг амалиётлари расман якунига етаётган шу ойда содир этилган энг мудҳиш ҳужум экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG