Линклар

logo-print

Малайзияда ўзбек дипломатининг фарзанди нобуд бўлди


Малайзиядаги Ўзбекистон элчихонаси ходимининг 24 ёшли ўғли 17 август куни пойтахт Куала Лумпурнинг Ампанг авенюсидаги 16 қаватли бинодан ерга йиқилиб оламдан ўтди. Буни Малайзиянинг Bernama миллий ахборот агентлиги хабар қилди.

Ампанг туман полицияси бошлиғи Абдул Жалил Ҳассанга кўра, дипломатнинг ўғли сешанба куни соат 10дан 30 дақиқа ўтганда 16 қаватли бино устидан ерга йиқилгани оқибатида унинг боши ва танаси шикастланган.

- Нобуд бўлган йигит шаҳардаги хусусий коллежда ишлаган. У ота-онаси ва синглиси билан бирга яшаган, деди полиция бошлиғи Bernama ахборот агентлигига.

Абдул Жалил Ҳассанга кўра, дипломатнинг оиласи фарзанди нобуд бўлганини пастда одамларнинг шовқин-суронини эшитганидан кейин билган.

Йигитнинг жасади Куала Лумпур касалхонага жўнатилган.

Полиция воқеани “ногаҳоний ўлим” деб баҳолаган.
XS
SM
MD
LG