Линклар

logo-print

Пятигорскдаги портлаш тергов қилинмоқда


Россиянинг Пятигорск шаҳрида содир этилган кучли портлашда жароҳатланганларнинг тўрт нафари бугун махсус самолётда Москвага келтирилди.

Сешанба куни шаҳар марказидаги кафелардан бирининг ёнида бомба мосламаси ўрнатилган машина портлади. Оқибатда 30га яқин одам жароҳатланди.

Терговчиларга кўра, портловчи мослама кучи 30 килограмм тротил қувватига тенг бўлган.

Айни пайтда Пятигорскнинг ўзида назорат кучайтирилиб, қўпорувчилик амалиётига алоқаси бўлган шахслар қидирилмоқда.
XS
SM
MD
LG