Линклар

logo-print

БМТ покистонликлар учун маблағ тўплашга киришди


БМТ Покистонда рўй берган сув тошқинлари оқибатларини бартараф этиш учун талаб қилинган 469 миллион доллардан деярли ярмини тўплашга муваффақ бўлганини эълон қилди.

БМТнинг Покистондаги идораси матбуот вакили Мауризио Жулианога кўра, олиб борилган тушунтириш ишларидан сўнг донор мамлакатлар Покистондаги табиий офат кўламини англаб етмоқдалар.

Покистон тарихида кўлами бўйича энг фожиали деб айтилаётган сув тошқинлари оқибатида 1600 киши нобуд бўлди, камида 20 миллион киши жиддий зарар кўрди.

Покистонга донор мамлакатлар томонидан вақтида ёрдам кўрсатилмаётгани кескин танқидларга сабаб бўлмоқда.

Донор мамлакатлар эса, Покистонда расмийларининг коррупциялашгани ҳамда ажратилажак пулларнинг исломий жангарилар қўлига ўтиб кетиши мумкинлигидан хавотир билдириб келмоқдалар.

XS
SM
MD
LG