Линклар

logo-print

Туркия элчихонасига бостириб кирган шахс ушланди


Исроил полицияси Тел-Авив шаҳридаги Туркия элчихонасида одамларни гаровга олган шахсни ушлади.

- Ҳозир элчихона билан боғлиқ ҳеч қандай хавотир йўқ. Вазият назорат остида ва элчихонанинг барча ходимлари соғ-саломат. Ўзини фаластинликман деб иддао қилган шахс элчихонага келган ва бошпана сўраган. Айтилишича, унинг қўлида қурол бўлган,- деди Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмад Довутўғли.

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги вакили Йигал Палмор ҳужум қилган шахс Рамаллоҳ шаҳрида яшовчи фаластинлик Надим Инжаз эканини айтди.

Пичоқ, газ баллони ва ўйинчоқ тўппонча билан қуролланган Инжаз элчихона ходимларини гаровга олиб, ўзига бошпана берилишини талаб қилган.

Исроил полицияси 2006 йилда ҳам Британия элчихонасига ҳужум қилиб, ўзига бошпана берилишини талаб қилгани учун қамалган Инжаз жазо муддатини ўтаб яқинда озодликка чиққаннини билдирди.


XS
SM
MD
LG