Линклар

logo-print

ЕИ ҳам Покистонга ёрдам бермоқда


Европа Иттифоқи сув тошқинларидан зарар кўрган Покистон аҳолисига ёрдам сифатида қўшимча 30 миллион евро ажратишини эълон қилди.

Ўтган ҳафта ЕИ табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун Покистон ҳукуматига 40 миллион еврога тенг ёрдам кўрсатган эди.

ЕИнинг инсонпарварлик ёрдами бўйича комиссари Кристалина Георгиева душанба куни Покистоннинг сув тошқинлари рўй берган ҳудудларига сафар қилишини маълум қилди.

- Биз Покистонда ниҳоятда катта гуманитар бўҳрон билан юзлашмоқдамиз. Сув тошқинлари ҳозирда Италия ҳудуддидан катта бўлган ҳудудни қамраб олган ва табиий офат ҳануз давом этмоқда,- дея қўшимча қилди ЕИ расмийси.
XS
SM
MD
LG