Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:41

Жалолободда асосан ўзбеклар таҳсил олган университет ёпилди


Ўзбек мадани маркази етакчиларидан бири тадбиркор Қодиржон Ботиров ҳомийлик қилган университет 13 июн куни ёқиб юборилган эди.
Ўзбек мадани маркази етакчиларидан бири тадбиркор Қодиржон Ботиров ҳомийлик қилган университет 13 июн куни ёқиб юборилган эди.

Июн қирғини пайтида ёқиб юборилган Жалолободдаги Олимжон Ботиров номли Халқлар дўстлиги университети энди лицензиясидан ҳам маҳрум бўлди. Унда ўқиган бир ярим минг талабанинг аксарияти ўзбеклар бўлган ва уларнинг тақдири не кечиши Қирғизистон Таълим ва фан вазирлигини ҳозирча ташвишга солмаётган кўринади.


Жалолободдаги Олимжон Ботиров номли Халқлар дўстлиги университети ҳукумат тарафидан ëпилди.

Республика ўзбек миллий маданий маркази раҳбарларидан бири Қодиржон Ботиров ташкил қилган университет лицензиясини Қирғизистон Таълим ва фан вазирлиги бекор қилди. Бу ҳақда Озодликка вазирликнинг матбуот хизмати маълум қилди.

Бу қарор университетда таҳсил оладиган - асосан ўзбеклардан иборат бир ярим минг талабани аксарияти таълим олиш имконидан маҳрум қилади.

Вазирлик университетнинг 150 талабаси Бишкекдаги Қирғизистон-Россия Словян университети ва Тиббиёт Институтига ўтказилишини маълум қилди.

Университет 13 июн куни миллатчи тўдалар тарафидан ëқиб юборилган эди.

Қирғизистон ҳукуматининг университетни ëпиш қарори миллатчи тўдалар ишининг давоми каби кўринади, дейди ушбу университет ўқитувчиси физика фанлари номзоди Жамолиддин Абдураҳмонов.

- Мен Жалолободдаги университетда ўқитувчи бўлиб ишлаганман. Ëқиб юборишибдию уни. Абдураҳмонов Жамолиддин бўламан. Физика-математика фанлари номзодиман. Мен бир нарсага ҳайронманда. Биз бориб ишлаëтган университетда кираверишда пештоқига рус тилида “Университет Дружбы Народов имени Батирова” деб ëзиб қўйилган. Иккинчи томонида қирғиз тилида ëзиб қўйилган. У ерда ўзбекча ëзувни кўрмайсиз. Биз у ерга бориб рус тилида лекция ўқир эдик. У ердаги талабаларнинг ичида қирғизлар ҳам бор эди. Ишлаëтган ўқитувчиларнинг ичида қирғиз ўқитувчилари ҳам бор эди. Масалан¸ бизнинг кафедра мудиримиз фан доктори¸ қирғиз эди. Бошқа структураларда ҳам қирғизлар ишлар эди. Ўша одамлар қандай ҳолатга тушди экан? Мен шунга ҳайрон бўлаяпманда. Нима учун у жой ëқиб юборилди?

Мен ўша воқеалар бўлаëтган кунлари интернетда кўриб чиқсам¸ Халқлар Дўстлиги деган ëзувни олиб ташлаëтган одамлар¸ ўша миллатчилар қилганда бу ишни. Уларнинг расми бўлса¸ қирғиз милицияси уларни расмидан кўриб топа оладику. Ўшаларни ушлай олади¸ деб ҳисоблайман мен. Нима учун шу пайтгача шундай ишлар содир бўлмаяпти? Нима учун жиноятчилар ушланмаяпти? Университетни ëқиб юбориш¸ ўқув даргоҳини ëқиб юбориш хато иш¸ деб ҳисоблайман. Бу ҳам ваҳшийликнинг битта тури¸- дейди Жалолободдаги ëқиб юборилган Халқлар Дўстлиги университетининг домласи.

Қирғизистон олий таълим вазирлиги тарафидан лицензияси бекор қилинган университет 13 июн куни миллатчи тўдалар тарафидан ëқиб юборилган эди. Ўш ва Жалолободдаги ўнлаб ўзбек мактаблари буткул ва қисман ëндирилди¸ Ўш ўзбек театри ва ўзбекларга оид бошқа маданий масканлар июн қирғини пайтида қирғиз миллатчиларининг тажовузи нишонига айланди.
XS
SM
MD
LG