Линклар

logo-print

400 минг ноқонуний мигрант АҚШдан депортация қилинди


АҚШнинг Ички хавфсизлик департаменти 2009 йилда қарийб 400 минг киши АҚШдан депортация қилингани, уларнинг чорак қисмидан кўпи жиноятчи сифатида қайд этилганини билдирди.

Департамент томонидан эълон қилинган баёнотда тегишли ҳужжатга эга бўлмаган шахсларнинг аксари мексикаликлар экани маълум қилинган.

Ҳужжатда Қўшма Штатлардан чиқариб юборилган 393 минг шахсдан 128 минги жиноятчи бўлган қайд этилган.

АҚШда рўйхатдан ўтмаган 11 миллиондан ортиқ иммигрант бор. Уларнинг асосий қисми Лотин Америкаси давлатлари фуқароларидир.
XS
SM
MD
LG