Линклар

Туркман талабалари Қирғизистонда ўқишни давом эттириши мумкин


Туркманистон ҳукумати айрим университет талабаларининг Қирғизистонда ўқишни давом эттиришига рухсат бергани айтилмоқда.

Озодликнинг туркман хизмати хабарига кўра, июн ойи ўртасида Қирғизистонда ўзбеклар ва қирғизлар ўртасида этник тўқнашувлар содир бўлганидан кейин 650 нафар туркманистонлик талаба Ўш шаҳрини тарк этган.

Шундан бери Туркманистон ҳукумати талабалар Қирғизистонда ўқишни давом эттирмаслиги кераклигини айтиб келмоқда.

Бироқ айрим талабаларнинг ота-оналари Озодликка агар фарзандлари соғ-омонлиги учун масъулиятни ўз зиммаларига олишлари ҳақидаги ҳужжатга қўл қўйса, ҳукумат талабаларнинг Қирғизистонда ўқишни давом эттиришига рухсат беришини айтди.
XS
SM
MD
LG