Линклар

Афғонистонда “Маҳаллий полиция кучлари” тузилмоқда


Афғонистон ҳукумати толибларга қарши самарали кураш олиб бориш учун маҳаллий хавфсизлик кучлари сафига минглаб одам ёлламоқда.

Ўтган ой Афғонистон президенти Ҳамид Карзай қишлоқ аҳолисидан ташкил топган “Маҳаллий полиция кучлари”ни тузиш ҳақидаги таклифни тасдиқлаган.

Бундан кўзланган мақсад маҳаллий халқ ўз-ўзини толиблар жангарилари ҳужумларидан ҳимоя қилишдан иборат.

Афғонистон ички ишлар вазири ўринбосари Муҳаммад Мунир Мангал мухбирларга АҚШ қўллаб-қувватлаган бу ташаббус толиблар жангарилари ҳужумида энг кўп азият чеккан Вардак ва Урузгон вилоятларида амалга оширилаётганини айтди. Мангал бу кучлар сони 10 минг аскардан иборат бўлишини маълум қилди.

Афғонистондаги хориж кучларининг янги қўмондони, АҚШ генерали Дэвид Петреус Афғонистоннинг чекка қишлоқларида жангариларга қарши самарали курашиш учун Ироқдаги каби қабила жангчиларидан иборат кучларни ташкил этиш таклифини илгари суриб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG