Линклар

Покистонга зарур ёрдамнинг ярмидан кам қисми йиғилди


БМТ Покистонда сув тошқинларидан азият чеккан аҳолига ёрдам кўрсатиш учун сўралган 469 миллион доллар маблағнинг ярмидан кам қисми йиғилганини билдирди.

БМТнинг Покистондаги матбуот вакили Мўризио Жулиано бир неча кунлик сўзлашувлардан кейин донор давлатлар ниҳоят табиий офат қамрови ҳақида тасаввурга эга бўлганларини айтди.

Покистондаги мисли кўрилмаган сув тошқинлари оқибатида 1 минг 600 одам нобуд бўлди, табиий офат 20 миллион одам ҳаётига салбий таъсир этди.

18 август куни Европа Иттифоқи қўшимча 39 миллион доллар ажратишини билдирди. Бу билан Европа Иттифоқи фавқулодда ёрдам учун ажратган маблағ 70 миллион долларга етди.

- Биз Покистонда кенг кўламли гуманитар фожиага дуч келдик. Италия ер майдонидан катта бўлган ҳудуд сув остида қолди. Сув тошқинлари тугагани йўқ, деди душанба куни Покистонга сафар қилиши кутилаётган Европа Иттифоқининг Гуманитар ёрдам бўйича комиссари Кристалина Георгиева.
XS
SM
MD
LG