Линклар

Ироқдан АҚШнинг 56 минг аскари олиб чиқилди


MSNBC телеканали мухбири АҚШнинг 4-Ҳужумчи бригадасининг охирги аскарлари Ироқни тарк этиб, Кувайт ҳудудига ўтганини тасвирловчи лавҳани намойиш қилди.

Бироқ Пентагон жанговар операциялар муддатидан олдин тугаганини тасдиқламади. Пентагон АҚШ ҳарбийларининг “Ироқни озод қилиш” амалиётлари шу ой охирида тугашини таъкидлади.

Қўшма Штатлар Ироқда жанговар амалиётлар тугаганини эълон қилганидан сўнг, яъни 31 августдан кейин Ироқда АҚШнинг 50 минг ҳарбийси қолади.

Улар ироқликларни тайёргарликдан ўтказиш ва маслаҳат миссиясини бажаради.

Айни пайтда Ироқдаги АҚШ элчиси лавозимини тарк этаётган Кристофер Хилл 17 август куни Вашингтондаги Тинчлик институтида қилган чиқишида Ироқдаги вазият ҳақида қуйидагиларни айтди:

- Жуда мураккаб ва қониқарсиз аҳволда бўлган Ироқдаги хавфсизлик вазияти яхшиланишда давом этмоқда. Ироқ кучлари хавфсизлик муаммоларини ўзлари ҳал қилмоқда. Улар хатоликларга йўл қўяди, муаммоларга дуч келади. Аммо улар ўзлари ва биз йўл қўйган камчиликлардан сабоқ олади, деди Кристофер Хилл.
XS
SM
MD
LG