Линклар

Ўзбекистонда янги “Chevrolet Spark” автомобили сотувга чиқади


“GM Uzbekistan” йилига 50 минг дона “Chevrolet Spark” ишлаб чиқаришни режалаган.

“GM Uzbekistan” йилига 50 минг дона “Chevrolet Spark” ишлаб чиқаришни режалаган.

Ўзбекистон ахборот агентликлари хабарига кўра, 25 август куни “Chevrolet Spark”нинг расмий тақдимот маросими бўлиб ўтади. 26 августдан бошлаб эса “Chevrolet Spark” барча автосалонларда сотилади.

“Ўзавтосаноат” янги моделдаги автомобил Ўзбекистон мустақиллигининг 19 йиллиги муносабати билан сотувга чиқарилаётганини билдирди.

“Chevrolet Spark” Асака шаҳридаги “GM Uzbekistan” автомобил заводида ишлаб чиқарилаётган еттинчи автомобил моделидир.

“GM Uzbekistan” йилига 50 минг дона “Chevrolet Spark” ишлаб чиқаришни режалаган. Аммо унинг нархи қанча бўлиши ҳозирча маълум қилинмади.

Эслатиш жоизки, 2010 йилнинг биринчи ярими натижаларига кўра “GM Uzbekistan” компанияси ишлаб чиқарган автомобиллар Россияда энг кўп сотилган автомашиналар қаторига қўшилди.

Европа Бизнеси ассоциациясининг автомобил ишлаб чиқарувчилар қўмитаси маълумотига кўра, жорий йилнинг биринчи яримда “GM Uzbekistan” Россияда 32 мингдан ортиқ автомобил сотган. Бу кўрсаткич 2009 йилнинг шу даврига нисбатан 17 фоизга кўп.

Айни пайтда 2010 йил июн ойида Афғонистоннинг Мазори Шариф шаҳрида “GM Uzbekistan” компаниясининг дистрибютрлик маркази очилди.

Бу марказда Асака ҳамда Самарқандда ишлаб чиқарилган енгил ва юк машиналари, шунингдек, йўловчи ташувчи автобуслар сотилади. “GM Uzbekistan” йилига 250 минг дона автомобил ишлаб чиқаради.

Мавзу тафсилотлари билан кун давомида танишасиз.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG