Линклар

logo-print

БМТ Бош ассамблеяси Покистон масаласини муҳокама қилади


Бугун БМТ Бош ассамблеясининг махсус йиғинида сув тошқинларидан жиддий зарар кўрган Покистондаги вазият муҳокама қилинади.

Йиғин якунида халқаро ҳамжамиятни Покистон ҳукумати ва аҳолисига ёрдам беришга чақирувчи резолюциянинг қабул қилиниши кутилмоқда.

Хабарларга кўра, АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ҳам мазкур йиғин давомида Вашингтон Покистонга кўрсатаётган ёрдам кўламини янада оширишини эълон қилади.

Айни пайтда БМТ Покистонда сув тошқинларидан азият чеккан аҳолига ёрдам кўрсатиш учун сўралган 469 миллион доллар маблағнинг қайриб ярми йиғилганини билдирди.

БМТнинг Покистондаги матбуот вакили Мўризио Жулиано бир неча кунлик сўзлашувлардан кейин донор давлатлар ниҳоят табиий офат қамрови ҳақида тасаввурга эга бўлганларини айтди.

Покистондаги мисли кўрилмаган сув тошқинлари оқибатида 1600 одам нобуд бўлди, табиий офат 20 миллион одам ҳаётига салбий таъсир этди.
XS
SM
MD
LG