Линклар

Ўшда намойиш бўлиб ўтмоқда


Ўшда шаҳар мэри Мелис Мирзақматов тарафдорларининг намойиши бўлиб ўтмоқда.

Қирғизистон омбудсменининг Ўш шаҳар бўйича вакили Назриддин Бакировга кўра, мингга яқин намойишчи Мелис Мирзақматовнинг айни пайтда қаерда экани ва у ўз лавозимидан кетмаганини билишни талаб қилмоқдалар.

Маълум бўлишича, бундан бир оз аввал Ўшда шаҳар мэри Мирзақматов истеъфога чиққани тўғрисида миш-мишлар тарқаган. Бугун тонгдан бошлаб мэр тарафдорлари шаҳар ҳокимияти биноси олдига тўплана бошлаган.

Шаҳар расмийлари Мелис Мирзақматовнинг ҳозирда иш сафари билан Бишкекка кетганини айтмоқдалар. Бироқ намойишчилар Мирзақматовнинг телефон орқали Ўшдаги вакиллари билан боғланиши ва ўз лавозимидан кетмаганини тасдиқлашини талаб қилмоқдалар.

Бундан ташқари намойишчилар Мелис Мирзақматов билан учрашмагунча ҳеч қаерга кетмасликларини айтмоқдалар.
XS
SM
MD
LG