Линклар

Қирғизистон ҳукумати қарорлари жанубда юридик кучга эга эмас


Яқинда муваққат президентни Ўшда мулозамат билан кутиб олган Мирзақматов энди ҳукумат қарорларини тан олмаслигини айтмоқда.

Яқинда муваққат президентни Ўшда мулозамат билан кутиб олган Мирзақматов энди ҳукумат қарорларини тан олмаслигини айтмоқда.

Бу баёнотни Ўш шаҳар мэри Мелис Мирзакматов “Коммерсант” билан интервьюда қилди. “Коммерсант”га кўра, Бишкекка ЕХҲТ вакиллари билан музокара қилиш учун борган Мирзакматовни ҳукумат кучлари қўлга олишга ҳаракат қилган, бироқ у кўп сонли қўриқчилари ёрдамида қуршовдан чиқишга муваффақ бўлган.


“Коммерсант” газетаси мухбирига берган интервьюсида кескин баёнотларни қилган Мирзақматов Ўш шаҳрида ўзи хўжайин эканига ишора қилиб, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти минтақага киритмоқчи бўлаётган халқаро полиция кучлари Ўшда исталмаган меҳмон бўлишини ҳам таъкидлади.

Суҳбат давомида Ўш халқи номидан гапирган Мирзақматов ЕХҲТни “Косово фожиаси”да айблаган ва Фарғона водийсида “Косово тажрибасининг қайтарилишига йўл қўймаслигини” таъкидлаган.

Ўзининг миллатчи эканини тан олган Мирзақматов, муваққат ҳукуматнинг қарорлари ўз назоратидаги шаҳар ва умуман жанубда юридик кучи йўқлигини гапира туриб, кимда ким Ўшга келиб “бизнинг қоидаларимизни бузадиган бўлса, кунини кўрсатамиз”, қабилидаги баёнотларни ҳам қилди ўзини Ўш шаҳри учун жавобгар, деб билган Мирзақматов.

Ҳюман райтс уотч ташкилотининг Ўш ва Жалолободдаги хунрезликда ҳукумат кучлари ўзбекларни қирғин қилгани хулоса қилинган ҳисоботини ўқимаганини айтган Мирзақматов, “Ўзбеклар Қирғизистон суверенитетига тажовуз қилди. Биз уларга жавоб қайтардик”, дея иддао қилади “Коммерсант”га берган интервьюсида.

Шунингдек, “Коммерсант” мухбири Кабай Карабековнинг донорлар Ўшда куйдирилган уйларни қайта тиклаш учун бераётган пулларга кўп қаватли уйларни қуриш режалари ва ҳовлида яшашга кўниккан одамлар кўп қаватли уйларга кўчишни истамаслиги ҳақидаги саволига Мирзақматов “Ўш ўрнида бўстон яратмоқчиман. Ҳеч кимни мажбур қилмаймиз. Уйи куйган ҳар бир киши билан шартнома тузмоқчимиз. Йўқ дейишса, йўқда”, дея жавоб қайтарган Ўш “хўжайини” уйи куйганлар билан шартнома тузишда музокаралар қай тарзда олиб борилаётганига тўхталиб ўтирмаган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG