Линклар

logo-print

АҚШ сенатори Қирғизистонда демократия тарафдори


Америкалик собиқ сенатор Том Дашле халқаро ҳамжамият Қирғизистонда демократияни ривожлантириш учун янада кўпроқ ҳаракат қилиши лозим, дея ҳисоблашини айтмоқда.

Том Дашле бу ҳақда Бишкекка қилган сафари чоғида маълум қилди. Собиқ сенатор ҳозирги кунда қароргоҳи Вашингтонда жойлашган Миллий Демократик институти раҳбари ўринбосари лавозимида ишлайди.

Бишкекда Ассошиэйтид пресс агентлигига берган интервьюсида Дашле Қирғизистонга демократияни олиб келиш минтақадаги вазиятни барқарорлаштиришга хизмат қилади, деган фикрни билдирди.

Президент Қурмонбек Бакиев жорий йилнинг апрел ойида ҳокимиятдан ағдарилгандан сўнг июн ойида этник тўқнашувлар рўй берган мамлакат жанубида вазият барқарорлашгани айтилаётган бўлсада, маҳаллий ўзбекларга нисбатан тазйиқлар ҳануз қайд этилмоқда.

XS
SM
MD
LG