Линклар

Россия ФМХси муҳожирлар ҳужжатларини текширишни йўлга қўймоқчи.


Россия Федерал Миграция хизмати директори муовини Михаил Тюркин пайшанба кунги матбуот анжуманида идора ходимлари ҳорижлик меҳнат муҳожирларининг хужжаларини текшириши зарурлигини таъкидлади.

Унга кўра, Россияда миграция масаласида йилдан йилга тартиб ўрнатилмоқда, лекин уни тўлиқ ҳал этиш учун биринчи навбатда миграция хизмати ходимларини жалб қилиш зарур.

“Милиция ходими муҳожирнинг хужжатларини текшириш учун етарли асосга эга бўлиши шарт ва бу қонунда аниқ ифода этилиши керак,”, деди ФМС раҳбари.
XS
SM
MD
LG