Линклар

logo-print

БМТ: сув тошқинларидан 4 миллион киши уйсиз қолди


БМТ Покистонда рўй берган сув тошқинлари оқибатида бошпанасиз қолган фуқаролар сони 4 миллион кишидан ортганини маълум қилди.

Бундан олдин БМТ Покистондаги мисли кўрилмаган сув тошқинлари оқибатида салкам 2 миллион киши бошпанасиз қолган бўлиши мумкинлигини тахмин қилган эди.

Бугун Покистонга сафар қилган АҚШ сенатори Жон Керри Вашингтон Покистонга кўрсатажак ёрдам ҳажмини 90 миллиондан 150 миллион долларга етказишини билдирди.

Айни пайтда Германия ва Саудия Арабистони ҳукуматлари ҳам Покистонга молиявий ёрдам кўрсатишларини эълон қилдилар.
XS
SM
MD
LG