Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:24

Эркин микрофон - Ўшлик ўзбекларга ким ёрдам беради?


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

Озодликнинг дастурлари ва Интернет саҳифасини кузатиб бораётган тингловчи ва муштарийларимиз Қирғизистон жанубида ўзбекларга нисбатан ноҳақликлар давом этаётганидан ташвиш билдириб, "Эркин микрофон"га қўнғироқ қилишда давом этмоқда.


Милиция бўлиш учун икки миллион


пора бериш керак¸ дейди Амударë тумани Қиличбой қишлоғи турғуни.

- “Мен икки миллион тайëрлашим керак. Милицияга ишга кирмоқчиман” деб қарз сўраб юради одамлар. Камида икки миллионга милицияга ишга киради. Туғишга борса¸ камида 200-300 минг чиқиб кетади. Ҳамма нарса пулли. Яна суюнчиси¸ бошқаси. Мана ўқитувчилар. Масалан менинг қизим ўқитувчиликни тугатиб келди. 500 минг сўм бермасам¸ мактабга ишга олмайди. Болаларга олти ой нафақа чиқади. Шунинг бир ойлигини олдиндан фуқаролар йиғини раиси секретарига бериш керак. Бергандан кейин чиқариб беради¸- дейди қиличбойлик суҳбатдош.


Қирғиз милициясидан қочиб юрибман

дейди Қорасув бозорида газлама сотадиган ўшлик тужжор. Суҳбатдошга кўра Ўш милициясига "ем" топиб берадиган "кўча"даги қирғиз болалар таъқиб қилиб "Ўз оëғинг билан борсанг бординг¸ бўлмаса куч ишлатамиз" деб таҳдид қилишган. Ана шундан кейин яширинишга мажбур бўлдим¸ дейди ўшлик тужжор.

- Ҳозир кимнинг пули бўлса¸ сал кўзга илинадиган одам бўлса¸ олиб кириб пулини олаяптида. Очиғини айтганда мана шунақа иш бўлаяпти ака. Биз қанақа қилиб яшаймиз бундан кейин? Уйимга бора олмаяпман ҳозир.

Озодлик: Талончиларми¸ ҳабийларми¸ ҳукумат вакилларими¸ милициями ўшани айтинг.

- Ҳукумат томонидан бўлаяпти. Милицияхонага олиб кириб бир-икки марта ураяпти. “Пул бермасанг¸ мана бу нарсаларни бўйнингга қўямиз” деяпти. 3000-4000¸ яхшироқ бўладиган бўлсангиз¸ 10 минггача пул сўраяпти ака. Қочиб юрибманда. Битта қўшнимни Ўш билан Қорасувнинг орасида олиб кириб кетиб 4500 пулини олди. Бизнинг ëнимизда ишлайдиган¸ 45 ëшларга кирган одам эди у. “Менга ҳам телефон қилишаяпти” десам¸ “Ўшга умуман борманг. Ишга ҳам чиқманг” деди¸- дейди ўшлик тужжор.


Ўшликларга ким ëрдам беради

дейди андижонлик тингловчимиз ўз сўзини миннатдорчилик билан бошларкан.

- Мен асли Андижонданман. Биринчи сизларнинг ходимларингга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Нимага деганда сизлардан бошқа одам Ўшдаги ўзбеклар тўғрисида бирор нарса дегани йўқ. Менинг ўзим ўзбек бўлганим учун ичим ачиб¸ ҳеч ким хабар олмаяпти қаранг. Сизлардан бошқа гапирадиган одам йўқ. Шуларга қайсидир бир томондан ëрдам беришнинг иложи йўқми¸ дейди андижонлик суҳбатдош.


Ўзбекистонда ким яхши яшайди

Ўзбекистонликларнинг 78 фоизи мустақилликдан кейинги даврда моддий фаровонликка эришишган. Тошкентдаги Ижтимоиий сўров идораси тадқиқоти ана шундан маълумотни тарқатди.

Эркин микрофоннинг бугунги икки муштарийсига “Мустақиллик даврида ҳаëтингиз яхшиландими?” деб савол бердик. Қиличбойлик тингловчимиз баттар бўлдик деб жавоб берди.

- Яхшиланганида Россияда нима қиламан? Очиқ нарсаю бу. Мана Россияда юрибман. Ўзим олий маълумотлиман. Ирригация институтида олти йил ўқиганман. Иш йўқ. Баттар бўлди. Олий маълумотли деган дипломим ҳам иш бермаяпти. Ҳамманинг аҳволи оғир¸ дейди қиличбойлик суҳбатдош.

Андижонлик мухлисимиз эса ҳаëт яхшиланганини айтди.

- Яхшиланди.

Озодлик: Шуни гапириб беринг. Мустақилликдан олдин велосипед минардингиз¸ ҳозир эса Нексия. Шуни гапириб беринг.

- Мустақилликдан олдин ҳамма ëқ етарли эди. Уни тан олиш керак. Магазиндан керак нарсани олардик. Одамларнинг назари тўқ эди биринчи ўринда¸ назари тўқ эди. Фақат керакли нарсани оларди. Қолган нарса учун интилмас эди. Мана мустақилликдан кейин замон ўзгарди¸ бошқа бўлди. Биттага қаноат қилмайдиган бўлиб қолди одамлар. Россияга келиш ҳам касаллик бўлиб қолди. Лекин Ўзбекистоннинг ўзида ҳам яшаса бўлади. Мустақилликдан олдин олган ойлигим ҳамма нарсага етиб ошиб қоларди. Чунки унда нарх-наво ҳамма ерда бир хил эди. Ўзгариш бўлгандан кейин кўраяпсиз нарх-наво ҳар ерда ҳар хил бўлиб кетди.

Яна менинг ўшликлар тўғрисида айтиб қўядиган гапим қолиб кетибди. Мана олдин бирор нарса бўлса¸ ҳамма ëрдам берарди. Зилзила бўларди¸ бошқа бўларди югуриб бориб ëрдам берарди. Ҳозир ўша ëқдаги ўзбеклар ҳар куни дод деяпти¸ бошқа бўлаяпти¸ зўрлаш бўлаяпти. Бирортаси “Ие нима бўлаяпти?” демаяпти. Бу нима? Охир замон бўлиб қолганими бу? Ë ўшанга яқинлашаяптими? Одамларнинг бир бирига меҳр-оқибати умуман қолмаяптику. Қачондан бери йиғлаяпти улар қаранг. Хотинлар йиғлаяпти¸ дейди андижонлик мухлисимиз.


Рамазон муборак

Тирикчилик ташвишида олис юртларда мардикор бўлиб юрган тингловчимиз Ниëзмат ўз қишлоқдошларига Озодлик орқали рамазон қутловини йўллашни истади.

- Мен қиличбойлик қишлоқдошларимни кириб келган муборак рўза айëми билан табриклайман. Худойим уларнинг уйига соғлиқ¸ бахт-саодат берсин¸ дейди қиличбойлик Ниëзмат.

***************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG