Линклар

Мажримтол ҳозирча бузилмайдиган бўлди

  • Сарвар Усмон

Мажримтол июн ойидаги воқеаларда энг катта зарар кўрган Ўш маҳалларидан биридир.

Мажримтол июн ойидаги воқеаларда энг катта зарар кўрган Ўш маҳалларидан биридир.

Ўш шаҳри, Мажримтол маҳалласидаги уйларни бузиш тўғрисидаги шаҳар мэрияси режасини амалга ошириш ҳозирча тўхтатилди. Куни кеча Ўш шаҳар мэрияси вакиллари маҳаллада кйган уйлар, омон қолган уйларнинг бир қисми эгаларига уйларни 3 кун ичида бузишни буюрган эди. Мажримтол маҳалласини ўз ичига олувчи Ҳудудий кенгаш раиси Муҳаммадамин Исмоилов Озодликка буларни гапириб берди.


- Грензаводнинг олдидан автовокзалга қараб янги йўл қурилаяпти. Шу йўлнинг умумий эни 15 метр бўлиши керак экан. Шу 15 метр йўл учун сой бўйидаги олти ҳовлига преписание берилди деворидан бир-икки-уч метрдан бузиб ичкарига киришлик бўйича. Шуларнинг ичида Мажримтол томондан куйган уйлардан 30-32 таси тўғри келиб қолди. Преписаниега берибдики¸ ноқонуний қурилганлиги учун уч кун ичида бузасан деган. Кейин беш-олтитаси тўпланиб¸ бузганига пул тўлайдими ëки тўламайдими шунга аниқлик киритгани архитектурага кетишди. Кеча келган вакиллар “Бунга пул тўламайди. Бузасан” деган гапни айтиб кетган эди. Аниқ гап бўлмагани учун ўзлари аниқлагани кетишди.

Озодлик: Шу преписание нима деб берилган?

- Преписаниега шу “ноқонуний қургансан” деб ҳаммасига бир хил ëзилиб қолган. Сойнинг бўйидаги олтита уй красний линияга тушган экан. Ўшаларга ëзилган преписание қаторида бу ëқдаги қонуний қурилган уйларга ҳам бир хил маънодаги преписание бериб кетибди. Бугун кечгача унга аниқлик киритамиз¸ дейди жаноб Исмоилов.

Мухбиримиз таркибига Мажримтол маҳалласи кирувчи Ҳудудий кенгаш раиси раиси Муҳаммадамин Исмоилов билан 19 август куни кечга яқин яна бир марта боғланди. Жаноб Исмоиловнинг айтишича, Мажримтол маҳалласи муаммосини Жонтўра Сотволдиев раҳбарлигидаги Ўш ва Жалолободни қайта тиклаш дирекцияси вақтинча ҳал қилиб берди.

Озодлик: Нима бўлди ҳалиги масала?

- Жонтўра Сотволдиевнинг дирекциясидан комиссия чақирдик. Улар келишиб “У нарсани нотўғри деб чиқаришган. Буни ҳал қиламиз. Агар бузиладиган бўлса ҳам¸ албатта уйнинг эгаларининг пулини тўлаб кейин буздирамиз” деб тўхтаттириб кетишди.

Озодлик: Куйган уйлар ҳам¸ куймаган уйлар ҳам-а?

- Ҳа.

Озодлик: Демак¸ ҳозирча масала ҳал бўлди.

- Ҳозирча ҳал бўлди. Эртага беришадими жавобни¸ индингами ҳали айтишгани йўқ. Лекин келиб архитектуранинг одамларининг ишини тўхтаттириб кетишди¸ деди таркибига Мажримтол маҳалласи (Ўш шаҳри) кирувчи Ҳудудий кенгаш раиси раиси Муҳаммадамин Исмоилов.
XS
SM
MD
LG