Линклар

logo-print

Медведев Ереванга борди


Россия президенти Дмитрий Медведев икки кунлик сафар билан Ереванга борди.

Бу ерда Медведев арманистонлик ҳамкасби Серж Саркисян билан учрашиб, мамлакатдаги Россия ҳарбий базаси ижарасини узайтиришга оид шартномани имзолайди.

Чоршанба куни Арманистон Ташқи ишлар вазири Эдуард Налбандян янги шартномага мувофиқ Россия ҳарбий базасининг ижара муддати 2044 йилга қадар узайтирилиши ҳамда Россия Арманистонга замонавий қурол-аслаҳа ва техника етказиб беришини маълум қилди.

Ҳафта якунида Россия президентининг Арманистонда ўтказиладиган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлат раҳбарларининг норасмий саммитида ҳам иштирок этиши кутилмоқда.



XS
SM
MD
LG