Линклар

АҚШда бомба таҳдиди сабабли йўловчи самолёт учмади


АҚШнингда Сан Франциско шаҳридан Ню Йоркка учмоқчи бўлган йўловчи самолёти парвози тўхтатилди.

“American Airlines” ширкатига қарашли самолёт парвозининг тўхтатилишига номаълум шахс қўнғироқ қилиб самолётда бомба борлигини айтгани сабаб бўлди.

Текширув олиб борилаётгани учун ўз исми ошкор қилинмаслигини сўраган расмийга кўра, қўнғироқ қилган шахс самолёт олиб қочилиши мумкинлиги ҳақида ҳеч нарса айтмаган.

Шундан сўнг йўловчилар самолётдан туширилиб хавфсизлик текширувидан қайта ўтиш учун автобусларда терминалга олиб кетилган.
XS
SM
MD
LG