Линклар

АҚШ: Исроил-Фаластин бевосита музокаралар бошлаши мумкин


АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти Исроил ва фаластинликларни бевосита тинчлик музокараларини бошлашга кўндириш арафасида экани-ни билдирди.

Давлат департаменти матбуот вакили Филип Кроулей мухбирларга бундай шартномага эришиш учун “жуда, жуда яқин” қолганини аммо келишув тафсилотлари ҳали ишлаб чиқилиши керак-лигини айтди.

Айни пайтда Исроил ва Фаластин расмийлари бу маълумотнини шарҳлашдан бош тортди.

Улар музокаралар ўтказилиши расман эълон қилинганидан кейин муносабат билдиришларини айтдилар.
XS
SM
MD
LG