Линклар

logo-print

Эронлик матросларни АҚШ ҳарбийлари қутқарди


Кемаси ёниб кетган саккиз нафар эронлик матросни Араб денгизида АҚШ флотининг вертолётлари қутқариб олди.

АҚШнинг Бахрайнда жойлашган 5-флоти қўмондонлиги тарқатган баёнотга кўра, денгизда кема ёнаётгани маълум бўлганидан сўнг “USS Harry Truman” номли бортида жанговар учқичлар бўлган атом кемасининг икки вертолёти қутқариш операциясини амалга оширган.

Фожиа юз берган кема чоршанба куни АҚШ ҳарбий кемасидан 80 километр нарида экани аниқланган.

АҚШ ҳарбий флоти эронлик матрослар уйига соғ-омон етиб олгунча “Афғонистонда барқарор озодлик машқларини қўллаб қувватлаш операцияси”да қатнашаётган “USS Harry Truman” кемасида қолишини билдирди.
XS
SM
MD
LG