Линклар

Жон Керри Покистондан яна Афғонистонга қайтди


АҚШдаги таниқли сенатор Жон Керри президент Ҳамид Карзай билан учрашиш учун кутилмаганда Афғонистонга қайтди.

Вашингтонда Керрининг идораси Сенатнинг Ташқи алоқалар қўмитаси раҳбари Покистонда бўлганидан сўнг Афғонистонга қайтгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

Аммо идоранинг матбуот вакили Фред Жоунез сенатор Керри Афғонистон раҳбари билан иккинчи давра музокара ўтказишининг сабабини айтмади.

Жоунез тафсилотлар музокаралардан кейин маълум қилинади, деди.

Бошқа манбалар эса, Керри хавфсизлик бўйича шартнома асосида ишлаётган хорижликлар тўрт ой ичида Афғонистонни тарк этиши кераклиги борасида белгиланган муддатни ўзгартириш борасида президент Ҳамид Карзайга босимни кучайтириш учун Кобулга қайтганини тахмин қилмоқда.

Пентагон эса белгиланган муддат ичида хавфсизлик ходимларининг Афғонистонни тарк этиши қийинлигини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG