Линклар

Россия президенти Арманистонга расмий сафар қилмоқда


20 август куни Медведев ва Арманистон президенти Серж Саркисян бошчилигидаги икки давлат делегациялари ўртасида музокаралар бўлиб ўтади.

Сўнг Медведевнинг Арманистондаги Россия ҳарбий базаси ижарасини узайтиришга оид шартномани имзолаши кутилмоқда.

Чоршанба куни Арманистон Ташқи ишлар вазири Эдуард Налбандян янги шартномага мувофиқ Россия ҳарбий базасининг ижара муддати 2044 йилга қадар узайтирилиши ҳамда Россия Арманистонга замонавий қурол-аслаҳа ва техника етказиб беришини маълум қилган эди.

Айни пайтда Россия президенти 20 – 22 август кунлари Арманистонда ўтказиладиган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлат раҳбарларининг норасмий саммитида ҳам иштирок этади.
XS
SM
MD
LG