Линклар

logo-print

ЧБМ Қирғизистон қамоғидаги ўзбек журналистлари тақдиридан хавотирда


Чегара билмас мухбирлар ташкилоти Қирғизистонда ҳибсда сақланаётгани икки нафар ўзбек журналисти тақдири хусусида хавотир билдирди.

Ташкилот эълон қилган баёнотда мустақил “Дийдо” газетаси мухаррири Улуғбек Абдусаломовга экстремизм, миллий нафрат қўзғатганлик, оммавий тартибсизлик келтириб чиқарганлик ва унда иштирок этганлик ва сепаратчилик каби айблар қўйилаётгани билдирилган.

Юраги хаста бўлган Абдусаломов қамоқдан касалхонага ўтказилган ва қирғиз милицияси кузатувида сақланмоқда.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотининг интернет сайти мухбири бўлган, ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров эса намойишчиларни зўравонликка даъват қилганлик айби қўйилган.

Асқаровнинг ҳибсхонада калтаклангани айтилмоқда. Халқаро Амнистия ташкилоти бу икки фаолни “виждон тутқунлари” деб атаган.
XS
SM
MD
LG