Линклар

logo-print

Ўшда Роза Ўтунбaева истеъфоси талаб қилинмоқда


Пайшанба куни Мирзақматовнинг ёнини олиб Ўш шаҳар мэрияси олдига тўпланганлар энди Роза Ўтунбаева истеъфосини талаб қилмоқда.

Пайшанба куни Мирзақматовнинг ёнини олиб Ўш шаҳар мэрияси олдига тўпланганлар энди Роза Ўтунбаева истеъфосини талаб қилмоқда.

Ўшда шаҳар мэри Мелис Мирзақматов тарафдорларининг норозилик намойиши давом этмоқда. Улар икки кундан бери ҳукумат Бишкекда экани айтилаётган Мелис Мирзақматовни лавозимидан бўшатишга ва қамашга ҳаракат қилаётганлигини иддао этаётирлар. Айни пайтда Мелис Мирзақматовнинг ўзи ҳам, ҳукумат расмийлари ҳам сукут сақламоқдалар.


Айни пайтда олинган сўнгги хабарларга кўра, Ўш мэрияси олдида 3 мингдан ортиқроқ одам тўпланган. Улар ҳукуматдан Мелис Мирзақматовни шаҳар мэри лавозимида қолдиришни ҳамда Ўшга Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) полициячиларининг киритмасликни талаб қилмоқда.

Ўш вилоят губернатори Сўўронбой Жусуев ва шаҳар вице мэри Талай Собиров норозиларни тинчлантиришга ҳаракат қилиб, нутқ сўзладилар. Бироқ мэр тарафдорлари уларнинг нутқидан қаноатланмади ҳамда марказий майдонга кириб келган Меҳнат, аҳоли бандлиги ва миграция вазири Айгул Рисқулованинг автомашинасига ҳужум қилдилар. Бу ҳужум милиция кучлари томонидан қайтарилди.

Олинган хабарларга кўра, Ўш марказий майдонига йиғилган Мелис Мирзақматов тарафдорлари Роза Ўтунбоева истеъфосини талаб қилмоқдалар. Майдонда отлиқлар ҳам пайдо бўлиб қолди. Ҳозирча уларнинг сони 15-20 киши атрофида. Бироқ бошқа туманлардан ҳам отлиқлар келаётгани хабар қилинмоқда.

Қирғизистон президенти матбуот котиби Фарид Ниёзов Роза Ўтунбоева Ўш мэрини лавозимидан бўшатиш ҳақида фармон имзоламагани ва бу борадаги гаплар фитна экани ҳақида баёнот берди.

Фарид Ниёзовнинг айтишича, Ўшдаги вазият назорат остида ва бу борада хавотирларга ўрин йўқ.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG