Линклар

logo-print

АҚШ Ўзбекистондан мева ва сабзавот сотиб олади


АҚШ Афғонистонда жойлашган ҳарбийлар учун Ўзбекистондан мева ва сабзавот сотиб олиш ниятида эканини билдирди Тошкентдаги Америка Савдо палатаси президенти Дональд Николсон.

Д. Николсонга кўра, америкалик тадбиркорлар ўзбек фермерларидан мева-сабзавотни сотиб олади ва саралаб, қадоқлагандан сўнг уларни Афғонистонга юборади.

У шунингдек, Афғонистондаги америкалик қўшинларнинг мева-сабзавотга бўлган кунлик эҳтиёжи 40 тоннадан зиёд эканлигини билдирди.

Ҳозирда Ўзбекистонга маҳаллий расмийлар билан учрашиш учун бир гуруҳ АҚШ ҳарбийлари ташриф буюрган.

“Агар ўзбек ҳукумати қўллаб-қувватласа, биз бу лойиҳани 6 ой давомида амалга оширамиз”, деди Дональд Николсон.
XS
SM
MD
LG