Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:23

Шаҳзода Москвада концерт беради


Машҳур ўзбекистонлик хонанда Шаҳзода 23 октябр куни Москвада концерт беради.

Лужникида бўлиб ўтадиган концертда Шаҳзодага Россияда таниқли бўлган ва асосан тошкентлик йигитлардан ташкил топган “Уч қудуқ” гуруҳи ҳамроҳлик қилади. Бу кейинги пайтларда асосан рус тилида куйлай бошлаган Шаҳзоданинг Москвадаги илк концертидир.

Сўнгги 4 йил давомида Ўзбекистонда хонанданинг қўшиқ ва клиплари намойиш этилмаётир. Бунга эстрада юлдузини обрўсизлантирувчи видеотасвирнинг пайдо бўлгани ва Ўзбекистонда фаолият юргизиш учун лицензиясининг олиб қўйилгани сабаб қилиб кўрсатилади.
XS
SM
MD
LG