Линклар

logo-print

Мирзақматов ўз лавозимида қолди


Ўш шаҳар мэри Мелис Мирзақматов ҳокимият биноси олдига тўпланган намойишчиларга ўз лавозимида қолишини эълон қилди.

Беш мингга яқин тарафдори олдида чиқиш қилган Мирзақматов Ўш шаҳрида юзага келган ижтимоий муаммоларга алоҳида тўхталиб ўтди.

- Ҳозир Ўш шаҳри иситиш мавсумига тайёр эмас. Иссиқлик станцияларига бир грамм ҳам мазут олиб келинмаган, бундан ташқари июн ойида рўй берган этник тўқнашувлардан сўнг юзага чиққан бошқа муаммоларга ҳам ечим топишимиз лозим,- деди жумладан Мирзақматов.

24.kg сайти хабарига кўра, Ўш мэри мамлакат Бош вазири ўринбосари Амонкелди Муралиев фаолиятини кескин танқид қилган.
Мирзақматовнинг айтишича, давлат амалдори қонли тўқнашувлардан сўнг мамлакат жанубига бирор мартта ҳам сафар қилмаган ва бу ердаги вазият билан қизиқмаган.

Намойишчилар олдида чиқиш қилган Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Азимбек Бекназаров ҳам Ўш мэри Мирзақматовни ҳеч ким ишдан бўшатмагани ва у ўз лавозимида ишлашни давом эттиришини маълум қилди.

Сўнги хабарларга кўра, шаҳар ҳокимияти биноси олдидаги намойиш тугаган ва оломон ўз уйларига тарқаб кетган.
XS
SM
MD
LG