Линклар

Россия базаси ижараси узайтирилди


Дмитрий Медведев ва Серж Саркисян Арманистондаги Россия ҳарбий базаси ижарасини узайтиришга оид шартномани имзоладилар.

- Имзоланган протоколда нафақат Россия ҳарбий базаси ижарасини узайтириш, балки Россия ҳарбийларининг стратегик ва географик масъулияти доирасини ҳам кенгайтириш назарда тутилган,- деди Арманистон президенти Серж Саркисян.

Президентлар ўртасида имзоланган янги шартномага мувофиқ, Россия ҳарбий базасининг ижара муддати 2020 йилдан 2044 йилга қадар узайтирилади, ҳамда Россия Арманистонга замонавий қурол-аслаҳа ва техника етказиб беради. Хабарларга кўра, Медведев ва Саркисян учрашуви чоғида икки давлат ўртасидаги алоқалар ривожи ва минтақадаги вазиятга оид масалалар муҳокама қилинган.

Айни пайтда Россия президенти 20 – 22 август кунлари Арманистонда ўтказиладиган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлат раҳбарларининг норасмий саммитида ҳам иштирок этади.
XS
SM
MD
LG