Линклар

logo-print

Магроҳийнинг озод этилганига бир йил тўлди


1988 йил Шотландиянинг Локерби шаҳарчаси узра парвоз қилаётган йўловчи самолётини портлатиб юборгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган ливиялик Абдулбосит Магроҳийнинг озод этилганига бир йил тўлди.

Буюк Британия ҳукумати мазкур сана муносабати билан Ливия ҳукуматини ҳеч қандай байрам тадбирлари ўтказмасликка чақирди.
Магроҳий ўтган йил ўз ватанида катта тантана билан кутиб олинган эди.

Расмий Вашингтон ва қатор Ғарб давлатлари Магроҳийнинг озод этилганидан таассуф билдирган эди. Британиянинг амалдаги Бош вазири Дэвид Камерон ҳам яқинда қилган чиқишларидан бирида Магроҳийнинг озод қилинишини “катта ҳато”, дея атади.

1988 йилда АҚШга тегишли учқичнинг портлатиб юборилиши оқибатида 270 киши нобуд бўлган. Шотландия суди 2001 йилда Абдулбосит Магроҳийни ушбу террорчилик ҳаракатини содир этганликда айбдор деб топиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилган эди.

XS
SM
MD
LG