Линклар

logo-print

Исроил-Фаластин музокаралари қайта бошланиши мумкин


Исроил ва Фаластин ўртасидаги тўғридан-тўғри музокаралар сентябр ойида Вашингтонда қайта бошланиши мумкин.

Матбуотнинг АҚШ Давлат департаменти расмийларига таяниб хабар қилишича, халқаро воситачилар “Квартети” яқин келажакда музокаралар бошлаш таклифи билан Исроил ва Фаластин раҳбуриятига мурожаат қилишни режалаштирган.

Тинчлик музокараларининг АҚШ Президенти Барак Обама иштирок этадиган 2 сентябр кунги саммит доирасида ўтказилиши кутилмоқда.

Пайшанба куни Барак Обама маъмурияти расмийларидан бири Исроил ва Фаластин тинчлик музокараларини бошлаш арафасида турганини маълум қилди.

Исроил қўшинлари 2008 йил оҳирида Ғазо минтақасида кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказгандан сўнг Фаластин тинчлик музокараларидан чиқишини эълон қилган.
XS
SM
MD
LG