Линклар

Исроил ва Фаластин етакчилари АҚШга таклиф қилинди


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Исроил ва Фаластин ўртасида тўғридан-тўғри музокараларни қайта бошлаш мақсадида ҳар иккала давлат етакчилари АҚШга таклиф қилинганини эълон қилди.

- АҚШ ҳукумати номидан мен Исроил Бош вазири Беньямин Нетаняҳу ва Фаластин Президенти Маҳмуд Аббосни тўғридан-тўғри музокараларни қайта бошлаш ва барча муаммоларни ҳал этиш мақсадида, 2 сентябр куни Вашингтонга таклиф қилдим. Барча муаммолар бир йил ичида ҳал этилишига ишончимиз комил, - деди Ҳиллари Клинтон.

Клинтон хонимга кўра, АҚШ президенти Барак Обама иштирокидаги тинчлик музокараларининг 2 сентябр кунги саммит доирасида ўтказилиши кутилмоқда.

Бундан бир оз ваал Ғарб агентликлари халқаро воситачилар “Квартети” яқин кунлар ичида музокаралар бошлаш таклифи билан Исроил ва Фаластин раҳбариятига мурожаат қилишни режалаштиргани ҳусусида хабар тарқатган эди.

Пайшанба куни ҳам Барак Обама маъмурияти расмийларидан бири Исроил ва Фаластин тинчлик музокараларини бошлаш арафасида турганини маълум қилди.

Исроил қўшинлари 2008 йил оҳирида Ғазо минтақасида кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказгандан сўнг Фаластин тинчлик музокараларидан чиқишини эълон қилган.
XS
SM
MD
LG