Линклар

КХШТ раҳбарлари Қирғизистон масаласида бирдам эмас


Коллектив хавфсизлик Шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг Арманистондаги учрашуви қатнашчилари Қирғизистонга ҳарбий ёрдам кўрсатиш масаласида келишувга эриша олмадилар.

Қирғизистон жанубида июн ойида бўлиб ўтган қонли тўқнашувлардан сўнг мамлакат муваққат ҳукумати КҲШТга аъзо давлатлардан ҳарбий ёрдам кўрсатишни сўраган эди.

Бироқ Арманистон президенти Серж Саркисян, Қирғизистон Президенти Роза Ўтунбаева, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев, Тожикистон Прзиденти Имомали Рахмон, Беларус Президенти Александр Лукашенко ва Россия Президенти Дмитрий Медведевнинг 20 август куни олиб борган музокаралари натижасиз якунланди.

Арманистон президенти Серж Саркисян, ўз навбатида ушбу масалада маслаҳатлашувлар давом эттирилишини маълум қилди.

КХШТга аъзо давлат раҳбарларининг норасмий саммити 22 августга қадар давом этади.

Еревандаги йиғилишда Ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларидан биргина Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов иштирок этмаяпти.
XS
SM
MD
LG