Линклар

logo-print

Хитойда сув тошқинлари рўй берди


Хитойнинг шимол шарқидаги Дандун шаҳрида рўй берган сув тошқинлари ортидан 50 мингдан ортиқ киши хавфсиз жойга эвакуация қилинди.

Синхуа агентлиги тарқатган хабарга кўра, минтақада юзлаб хонадон ва йўллар сув тагида қолган. Жума куни эрта тонгда бошланган кучли ёмғир натижасида айрим жойларда электр станциялари ва алоқа тармоқлари ишдан чиққан.

Айни пайтда Хитой расмийлари келаси 24 соат давомида мамлакатнинг шимол-шарқий, марказий ҳамда жануб-ғарбий минтақаларида кучли ёмғир ёғиши мумкинлиги ҳусусида огоҳлантирди.

XS
SM
MD
LG