Линклар

logo-print

Тожикистонда “РТР Планета” намойишлари тикланди


Тожикистонда бир йил олдин трансляцияси тўхтатилган Россиянинг “РТР Планета” телеканали намойишлари тикланди. Бу ҳақда хабар берган ИТАР-ТАССга кўра, шу билан бир қаторда тожик телеканалларининг Россияда намойиш этилиши ҳақида шартнома имзоланган.

“РТР Планета” намойиши 2009 йилнинг март ойида Тожикистон расмийларининг талабига биноан тўхтатилган.

Куни кеча Сочида бўлиб ўтган Россия президенти Дмитрий Медведев ва Тожикистон президенти Имомали Рахмоннинг “Душанбе тўртлиги” доирасидаги учрашувида Россия раҳбари “РТР Планета” канали намойишларини Тожикистонда тиклаш масаласини кўтаргани борасида маълумот тарқалди.

Айни пайтда, Тожикистонда 2000 йилдан буён трансляцияси тўхтатилган ОРТ(Биринчи канал) намойишлари ҳам тикланиши мумкинлиги айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG