Линклар

КХШТнинг кейинги саммитини Москва қабул қилади.


Арманистон пойтахти Ереванда якунланаётган Коллектив Хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари саммитида кейинги йиғилиш жорий йилнинг декабрида Москва шаҳрида ўтказилиши эълон қилинди.

Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Қирғизистон раҳбарлари иштирок этаётган бу учрашувда КХШТ Низомига бир қатор ўзгартиришлар киритилди.Ўзбекистон президенти саммитда иштирок этмади.

Шунингдек, тарафлар Қирғизистонда содир этилган оммавий қирғин каби кескин вазиятларга қарши чора-тадбирлар дастури ва уни амалга ошириш механизмларига оид бир қатор ҳужжатларни имзоладилар.
XS
SM
MD
LG