Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:20

Украина Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдам жўнатмоқда.


Украина Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Қирғизистонга 4,5 миллион гривна инсонпарварлик ёрдам етказиш учун маблағ ажратилди. Бу ҳақдаги хабарни Украина ҳукуматининг ахборот хизмати тарқатди.

Бу маълумотга кўра, давлат бюджетининг заҳира жамғармасидан ажратилган ёрдам пули Қирғизистон жанубидаги воқеаларда жабр кўрганларга тиббий ёрдам ашёлари ва бошқа кундалик зарурий товарлар сотиб олишга сарфланади.

Қирғизистонда жорий йилнинг июн ойида содир бўлган хунрезликлар оқибатида расмий маълумотларга кўра 300дан ортиқ одам нобуд булган. Бироқ норасмий манбаларнинг билдиришича, бу қонли туқнашувларда 3 мингга яқин одам қурбон бўлган.
XS
SM
MD
LG