Линклар

Вашингтонга Миср ва Иордания етакчилари таклиф қилинди


Миср президенти ва Иордания қироли Исроил ва Фаластин етакчилари ўртасида тўғридан тўғри ўтказиладиган музокараларда иштирок этишга оид АҚШ ҳукумати таклифини қабул қилди.

Хабарларга кўра, жума куни АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Ҳусни Муборак ва қирол Абдуллоҳни 2008 йилдан буён Исроил ва Фаластин ўртасида илк бор ўтказиладиган тинчлик музокараларига таклиф қилган.

Шу куннинг ўзида Клинтон хоним Исроил ва Фаластин ўртасида тўғридан-тўғри музокараларни қайта бошлаш мақсадида ҳар иккала давлат етакчилари АҚШга таклиф қилинганини эълон қилди.

Давлат котибига кўра, АҚШ президенти Барак Обама иштирокидаги тинчлик музокараларининг 2 сентябр кунги саммит доирасида ўтказилиши кутилмоқда.


XS
SM
MD
LG